Бугунги кунда мамлакатимизда 19,5 миллиондан ортиқ меҳнат ресурслари мавжуд. Шундан иш билан банд аҳоли 13,8 миллион, иқтисодий нофаол аҳоли 4,3 миллион, ишсизлар 1,3 миллион кишини, ишсизлик даражаси эса 8,6 фоизни ташкил этади.

2023 йилда эса 813 минг таълим муассасалари битирувчилари, 241 минг меҳнат миграциясидан қайтган мигрантлар, 21,4 минг муддатли ҳарбий хизматдан озод этилганлар, 13,4 минг ишини йўқотган шахслар меҳнат бозорига кириб келиши кутилмоқда. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами 5 минг 199 аҳоли бандлиги таъминланган.    

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида “Аёллар ва эркаклар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда бандликни таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида айтиб ўтилди.   

Тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган дастурларнинг бажарилиши, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг аҳоли жон бошига ўсишини таъминлаш, иқтисодиётда самарадорликнинг ўсишига эришиш, ёшлар, айниқса, ногиронларни муносиб иш билан таъминлаш ва самарали бандликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.  

— Мамлакатимизда Барқарор ривожланиш соҳасида миллий мақсад ва вазифаларга эришиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, — деди Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси М.Хўжаева. — Президентимиз раҳбарлигида бандлик дастурлари доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун кенг шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир вазирлик ва идоралар 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар бажарилишига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Бу борада Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойида 561 минг нафар фуқарога бандлик хизматлари кўрсатилди. Улардан 294,7 минг нафар ишсиз фуқаро корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди. Шундан 166,7 нафари аёллар, 100,1 минг нафари ёшлардир.  

Тадбирда қайд этилганидек, жорий 9 ой давомида корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган 37,7 мингта буютмаларга асосан 94,8 минг банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Жорий йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 425,8 минг нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар 409 минг нафарининг бандлигига кўмаклашилди.  

Бундан ташқари, 1 миллион 200 мингта камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган. Йил якунига қадар республикамизда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камабағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилаётгани алоҳида таъкидланди.    

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил якунигача 127,5 минг оилани камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади