Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасида 2022 йил сарҳисоби ва жорий йил режаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғи Бурхон Минасипов 2022 йилда тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

UZKAD тизимида ерларнинг ҳисобини юритиш бўйича Сирдарё вилоятининг 427,6 минг гектар ер майдонидан 355,1 минг гектари ҳисобга олиниб, 295,7 минг гектари давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан “Давреестр Про-2” электрон дастурига жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича 2022 йил давомида жами 25 минг 472 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 18 минг 514 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган.  

Бундан ташқари, йиғилишда бошқарма бўлим бошлиқлари ҳамда туман шаҳар филиал раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди. Йиғилиш сўнггида бошқарма бошлиғи томонидан туман шаҳар филиал раҳбарларининг муаммо ва таклифлари тингланди ҳамда мазкур ишлар юзасидан тегишли бўлим бошлиқлари, мутасаддиларга топшириқлар берилди.  

Ш. Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби ва келгусидаги режалар