Поёнига етиб бораётган йил мактабгача ва мактаб таълими тизими учун ҳам ютуқларга бой бўлди.

Сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб таълими тизимида узлуксиз равишда изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида таълим масканларининг сони ва улардаги сифат кўрсаткичлар йилдан-йилга ортиб бормоқда. 

Хусусан, янги турдаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиши ортидан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 2017 йилга нисбатан қарийб 8 баробарга кўпайди ҳамда 5 минг 200 тадан 37 мингтага етказилди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот хизмати маълумотига кўра, 2024 йилда 4 минг 644 та мактабгача таълим ташкилоти (170 минг 310 ўрин) ташкил этилди. Болаларни мактабгача таълимга қамров даражаси 76 фоизга, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов қамрови 96 фоизга етказилди. 

6 минг 841 та давлат боғчаси 49 номли ўқув-методик ва дидактик материаллар, 170 та давлат боғчаси 170 та интерактив доска ва 5 100 та планшет билан таъминланди. 

Касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этилган мактаблар сони 289 тага, янги баҳолаш тизими жорий этилган мактаблар сони 1 минг 500 тага, иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар сони 354 тага етказилди. 

500 нафар хорижий давлатлардан чет тили фани ўқитувчилари жалб этилди. B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга чет тили фани ўқитувчилари 29 минг 1 нафарга (59,1 фоиз)га етди. 

339 минг 94 нафар (63,02 фоиз) ўқитувчи янги тартиб асосида малака (тест) синовидан ўтказилди. 12 минг 738 нафар биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчи касбий сертификациядан ўтказилди. 

Халқаро олимпиадаларда 128 та (15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза) медаль қўлга киритилди. Ғолиб ўқувчилар 1,4 миллиард сўм, уларнинг устозлари эса 1,9 миллиард сўм миқдорида рағбатлантирилди. Бухоро шаҳрида илк бор Абу Али Ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси ташкил этилди. 

420 минг 571 нафар раҳбар ва педагог кадр малакаси оширилди. 142 нафар педагог хорижий давлатларда малака оширди. 1 минг 54 нафар мактаб директори ва 1 минг 613 нафар директорликка номзод “Менежерлик ўқув курси”да ўқитилди ва уларнинг 1 минг 766 нафарига сертификат берилди. 

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 104 минг нафар ўқувчи халқаро сертификатни қўлга киритди. 78 нафар педагог давлат мукофотлари, 1 минг 53 нафари “Халқ таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

401 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди ва 105 мингдан ортиқ янги ўқув ўрни яратилди. 10 минг 160 та мактаб 61,8 миллиард сўмлик спорт жиҳозлари ва 46 миллиард сўмлик миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминланди. 115 та нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти ташкил этилди ва 39 минг 723 та янги ўқув ўрни яратилди. 

Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 947 тага (1 901 нафар ўқув ўрни) етказилди. Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида “Меҳрли мактаб” филиаллари фаолияти йўлга қўйилди. 

А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ва 13 та Педагогик маҳорат маркази трансформация қилинди. Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти қайта ташкил этилди. 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Самарқанд вилоятидаги жами 504 ўринли филиаллари ташкил этилди. Президент мактаблари SAT халқаро сертификати имтиҳонларини ўтказадиган расмий марказ сифатида тан олинди. 

Президент мактаблари битирувчиларининг 81 фоизи халқаро математика ва инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи (SAT) сертификатлари, ижод мактаблари битирувчиларининг 90 фоизи, ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларининг 56 фоизи халқаро ва миллий даражадаги сертификатларни қўлга киритди. 

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина номидаги спорт мактаблари ташкил этилди. 

Буларнинг бари ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етказиш борасида олиб борилаётган янгиланиш жараёнларининг амалий натижаси. 

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби: Мактабгача ва мактаб таълими ислоҳотлари