Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 24 минг 450 та, шундан 21 минг 932 та жисмоний ва 2 минг 518 та юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган. Бундан ташқари, 6 минг 825 та ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда тузилган битимлар, 2 минг 452 та қурилиши якунланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатномалар Давлат рўйхатидан ўтказилган.

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар филиаллари томонидан  жорий йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган тадбирда шулар ҳақида маълумот берилди. Унда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилиниб, юзага келган хатоликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.  ]

Ҳисобот даврида бўш ерларни аукционга чиқариш йўналишида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига асосан янги тартиб жорий этилгандан кейин онлайн электрон танлов орқали 22 минг 423 та ер майдонлари аукцион савдоларига юборилган.  

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича келиб тушган  мурожаатлар бошқарма томонидан ўз вақтида кўриб чиқилган. 80 га яқин аризага ижобий хулосалар берилган. Шунингдек, жойига чиққан ҳолда топографик хариталар шакллантирилиб тизимга киритилган. Айрим  аризалар тегишли тартибда рад этилган.  

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари прокуратура, суд, солиқ идоралари ҳамда мажбурий ижро бюроси каби тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ер назорати тизимида амалий ишлар олиб боришда давом этмоқда.  

Бекзод Қосимов,    

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах  

вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби: аниқланган камчиликлар бартараф этилади