Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда коронавируцга қарши эмлаш жараёнлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Шу кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етган.

Апрель ойи охиригача яна бир миллион донадан зиёд вакцина олиб келиниши кутилаётгани айтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқариш бўйича жиддий изланиш олиб бораётгани қайд этилди.

– Насиб этса Ўзбекистон йил охиригача ўз вакцинасига эга бўлади, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Орипов.

Йиғилиш давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкин