«Йил имоми – 2024» кўрик-танловида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштироки этди.

Танловнинг якуний босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар иштирокчи ўзаро беллашди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълум қилди.

Мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб берди. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Танлов натижаларига кўра, 1-ўрин Наманган вилояти «Ҳомиддин қори» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга насиб қилди. 2-ўринга Тошкент шаҳридаги «Фирдавс» жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов ва 3-ўринга Тошкент вилояти «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаев муносиб кўрилди.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Йил имоми – 2024» танловининг ғолиблари аниқланди