Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Қурилиш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Елемесовлар оиласида бир йўла уч нафар эгизак фарзанд дунёга келди.

Чақалоқларнинг икки нафари қиз, бир нафари ўғил бўлиб, уларга  Фотима, Зуҳра ва Муҳаммадюсуф, деб исм қўйишди.

Ҳозир Тошкент вилоят перинатал марказида эгизаклар шифокорлар назоратида. Айни пайтда она ҳам, эгизаклар ҳам соғлом.

Қибрай туман ФҲДЁ бўлими мудираси Саодат Мирзаирова чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани эгизакларнинг отаси Мекен Елемесовга топширди. Унинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 13 июль кунига қадар Қибрай туманида 2 минг 329 нафар бола дунёга келган бўлиб, уч эгизакнинг туғилиш жорий йилда илк маротаба қайд этилди.

Мекен ва Айгерим Елемесовлар бугунгача бир нафар қиз фарзанднинг ота-онаси бўлган. Уч нафар эгизак эса уларнинг бахтини янада тўкис қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил бошидан бери илк бор Қибрайда уч эгизак туғилди