Йигитлар ҳарбий хизматга кузатилди
Наманган вилоят мудофаа ишлари бошқармасида жорий йилги чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, фахрийлар ва чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.
[gallery-1573]
– Жорий йилдан чақирув ёшидаги йигитларимизга қулай шароитлар яратиш мақсадида муддатли ҳарбий хизматга чақиришни март-апрель ойларида ўтказиш тартиби жорий этилди, – деди тадбирда сўзга чиққан вилоят раҳбари Ш. Абдураззоқов. – Бу ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг узвий давом этаётганидан далолатдир.
Чақирилувчиларга вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди. Ҳарбий оркестр садолари остида йигитлар тегишли манзил сари тантанали кузатиб қўйилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА