Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жойларда фуқароларга бепул бирламчи ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жойларда “Ҳеч бир фуқаро ҳужжатсиз қолмайди” акцияси ўтказиб келинмоқда.
Мазкур хайрли акция доирасида Наманган вилояти Янги Наманган тумани адлия бўлими, туман ФҲДЁ бўлими томонидан Саховат маҳалласида истиқомат қилувчи турли миллатга мансуб аҳоли муаммолари ўрганилди. Тадбирлар давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқ, ёки оила таркибида муаммоси бор фуқароларга ҳуқуқий амалий ёрдам кўрсатилди.


Жумладан, анча вақтдан бери туғилганлик гувоҳномасини олмаган Зарифа Холматовага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди. Бунинг натижасида мазкур фуқаронинг 25 йиллик муаммоси ижобий ечим топди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА