“Тараққиёт стратегияси” марказида Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси олдидан ўтказилган Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлисида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
– Бугунги мажлисда фуқароларимизнинг кадастр билан боғлиқ дуч келадиган муаммолари бўйича Сенатга келган мурожаатлар таҳлилий ўрганилди, – дейди Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев. – Мазкур соҳада амалга оширилган ижобий ишлар ҳам кўп. Шу билан бирга тизимли муаммолар борлиги аниқланди. Биринчи муаммо, Бош прокуратура берган маълумотларга кўра, шу йилнинг ўтган даврида 48 нафар кадастр ходими томонидан ер билан боғлиқ коррупция ҳолатлари юз берган. Давлат ва жамият манфаатларига 1,3 миллиард маблағ зарар етказилган. Иккинчи масала, бугунги кунда Кадастр агентлиги базасида давлат рўйхатидан ўтмаган 2 миллиондан ортиқ кўчмас мулк объектининг эгалик ҳуқуқи белгиланмаган. Учинчи масала 2019 йили давлат акцияси эълон қилинган эди. Мана шу давлат акциясида 18 минг 545 нафар фуқаро ўз вақтида давлат божини тўлаган. Аммо уларга мулкка эгалик ҳуқуқи белгиланмаган. 12 минг мурожаатчининг мурожаати ижобий деб топилган. Лекин бу ҳам охирга етказилмасдан қолиб кетган. Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб туман, шаҳар ҳокимларининг ерга қарор чиқариб бериш ваколати тугади. Бу масала ҳамон ёпиқ бўлиб қолмоқда. Бу жуда катта тизимли муаммо.
2020 йил 7 сентябрда Президентимизнинг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатда соҳани илғор тажриба асосида ислоҳ қилиш, янгича бошқарув тизимини жорий этиш, ер ҳисобини тўлиқ юритиш ва рақамлаштириш бўйича комплекс вазифалар белгиланди. Янги тизимга кўра, Кадастр агентлиги Солиқ қўмитаси таркибида ташкил этилди.
Кадастр агентлиги томонидан соҳани рақамлаштириш борасида“Дата-центр”ишга туширилган, ўзаро интеграция қилинмаган “Давреестр”, “Кўчмас мулк”, “Кўчмас мулк-3” ахборот тизимлари ўрнига Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” яратилди.
Натижада кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ер ва ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар, ер участкасининг чизмаси ва чегарасини ягона ахборот тизимида амалга ошириш борасидаги ишлар йўлга қўйилди.
Ягона ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилиб, 90 мингдан ортиқ фермер хўжалигининг аниқ жойи, чизмаси ва чегараси электрон харитага киритилган.Кадастр агентлиги ташкил этилгандан буён 354 мингта қўшимча объект аниқланган ва кадастр базасидаги объектлар сони 7,9 миллионтага етказилиб, бюджетга 468 млрд сўм қўшимча маблағ туширилган.Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар агентлик фаолиятида тизимли камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳамда тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.Жумладан, қонунчилик ҳужжатлари билан Кадастр агентлиги томонидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижроси етарли даражада таъминланмаганлиги оқибатида қатор муаммолар вужудга келган.
[gallery-3555]
Мажлисда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ёки ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш муаммосига ҳам тўхталиб ўтилди.
Хусусан, қонунчиликда уй-жойга эгалик қилиш ва уни қуришнинг механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этиш, кадастр базасида давлат рўйхатидан ўтмаган 2746382 та кўчмас мулк объектининг эгалик ҳуқуқи мавжуд эмас.
Коррупция ҳолатлари билан боғлиқ ишлар таҳлил этилганда, 2020 йилда агентликнинг 67 нафар ва 2021 йилнинг олти ойида 48 нафар мансабдор шахси ва ходими томонидан 70 та жиноят содир этилган.
Шунингдек, Очиқ маълумотлар (data.gov.uz) базасида жойлаштирилиши лозим бўлган умумий маълумотларнинг 55,5 фоизи ўз вақтида жойлаштирилмаган.
Мажлисда янги тизим асосида ишни ташкил этиш учун биринчи галда ер ҳисобини жойига қўйиб, тўлиқ шакллантириб олиш зарурлиги таъкидланди.Мутасаддиларнинг ер ва кадастр ҳисобини тўғри йўлга қўйиш орқали натижадорликни таъминлаш чоралари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
Сенаторлар томонидан кадастр соҳасида жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатларнинг олдини олиш учун тизимли ишларни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
<iframe width="1440" height="757" src="https://www.youtube.com/embed/9dWsxMhzUzY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Шаҳноза Маматуропова, Нишонбой Абдувоитов (видео),ЎзА