Ёшларни санъатга ошно этиб
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний санъатнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд қилиш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусда устувор ўрин эгаллайди.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ўғил-қизларни умумтаълим мактабларида ташкил этилган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга жалб этиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.
Айни пайтда жойлардаги маданият ва санъат муассасалари ҳамда мактаб тўгараклари ишини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларни мусиқа чолғулари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш рўйхати ҳам тасдиқланди.
Шунингдек, "Ўзбекистон халқ артисти", "Ўзбекистон халқ рассоми" фахрий унвонларига эга бўлган санъаткорлар, маданият ходимлари, ижодкорлар, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари ҳокимликларга маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктирилди.
Уларнинг асосий вазифаси ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш юзасидан ҳокимликларга методик, ижодий ва ташкилий жиҳатдан кўмаклашишдан иборат.
Жорий йил якунига қадар, ҳар бир туман, шаҳар марказий маданият масканида жамоатчилик шаклида биттадан театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли, намунавий болалар ансамбли ташкил этилади.