Унинг фикрича, Президент ёшлар вакилини бекордан-бекорга бу лавозимга тайинламаган — давлат раҳбари бу билан ёшлар қўрқмаслиги ва ўз ғояларини баралла айтиши кераклигини билдирмоқчи бўлган.

Бугунги кун ёшлари билагидаги кучни, ўз билимини қаерга, қандай сарфлашни яхши билади. Уларнинг ҳар соҳада мустақил қадам ташлаши, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга бўлган иштиёқи ёшларга оид давлат сиёсатининг самарасидир. Замонамиз ёшлари бугун депутат, раҳбар, ишбилармон сифатида ҳам илдам. Улар мамлакат тараққиёти кўзланган ислоҳотларда ташаббускорлиги, креатив ғоялари, бетакрор лойиҳалари ва аниқ мақсадлари билан ватанимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ёш бўлсалар-да, халқимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг дардини тушунади. Тенгдошларининг ғамини еб, тинимсиз изланади, меҳнат қилади.

Сўнгги йилларда Президентимиз ана шундай садоқат билан ёниб яшаётган билимли, ташаббускор, ташкилотчи, фидойи ёшларга масъулиятли раҳбарлик лавозимларини ишониб топширяпти. Жумладан, Алишер Саъдуллаев ҳам қисқа вақт ичида содиқ хизмати, фидойилиги билан яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз ҳаётида янги марраларни забт этди. Дастлаб, 2017 йил июль ойидан 2018 йил октябр ойигача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимида самарали иш олиб борди. 2018 йил 27 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ёшлар етакчиси раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри Юнусобод туманига ташрифи давомида 24 ёшли Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

– Ушбу йиғилишда “Президент бизга жуда катта имкониятлар берди, у киши биз, ёшларга ишонди, ишонч эса – бу катта қарз, буни унутмаслигимиз керак”, – деган эди ёш раҳбар А.Саъдуллаев.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги фармони асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаб келган Саъдуллаев Алишер Зафарович шу кундан бошлаб Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажариш юкланди.

Менинг давлат раҳбари томонидан бу лавозимга тайинланишим нафақат менга, балки барча ёшларга бўлган юксак ишончдир. Бу оиламизга, шарафли касб эгаси бўлган ўқитувчи отам ва меҳрибон онажонимга катта фахр бағишлайди Шунингдек, айни кунларда ўқитувчилар нуфузини ошириш учун қилинаётган ҳаракатларга мос равишда бу тайинлов ўқитувчи оиласига ўзгача куч бағишлайди, – дейди А.Саъдуллаев. – Давлат раҳбарининг юксак ишончи – ҳар қандай ёш ҳалол меҳнат, тинимсиз изланиш ва халқига садоқат билан хизмат қилиш орқали юқори марраларга эришиши мумкинлигининг исботидир.

Сингапур менежментини ривожлантириш институтини тамомлаб, фаолиятини “Result” ўқув марказининг директорлигидан бошлаган ёш раҳбар “Кимни қўлида ишлар эканман, нима иш қилсам экан?”, деб эмас, “Мен бундан-да кўпроқ иш ўрни яратишга қодирман, янада изланишим, кўпроқ меҳнат қилишим керак”, деб ўз устида ишлагани боис бугун унинг ютуқлари бардавом. Яратаётган йирик лойиҳалари, катта режалари амалга ошяпти.

Президентимиз ёшларни қўллаб-қувватлаб турган бир пайтда биз ҳам Алишер Саъдуллаев каби ёшларнинг сафи кенгайишини хоҳлаймиз. Чунки юртимиз эртасини ана шундай ишбилармон, илғор ёшлар яратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Саъдуллаев: “Давлат раҳбари томонидан бу лавозимга тайинланишим нафақат менга, балки барча ёшларга бўлган юксак ишончдир”