Мамлакатимизда ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина, жорий йилда «Ёшлар парламенти»нинг ташкил этилиши ёшлар ҳаётидаги муҳим воқеа-янгиликлардан бири бўлди.

OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Zoom” программаси орқали «Ёшлар парламенти: асосий вазифалар ва натижа» мавзусида онлайн ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда партия масъуллари ва ёшлар иштирок этди. Онлайн семинарда «Ёшлар парламенти»нинг асосий вазифалари ва ундан кутилаётган натижалар тўғрисида сўз борди.

- Қонун ижодкорлигида ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг сиёсий билимларини юксалтириш ва ватанпарварлик руҳини кучайтириш «Ёшлар парламенти»ни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсадлардандир, – дейди OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси Раҳматилло Камолов.

Мулоқотларда «Ёшлар парламенти» ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиши ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, ёшларнинг парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигининг барча босқичларидан хабардорлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик, бадиий дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш ҳам асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш мўлими мудири Ж.Шамсуддиновдан жавоблар олдилар.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,
OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«ЁШЛАР ПАРЛАМEНТИ»: ёшларнинг сиёсий билимларини оширишга хизмат қилади!