Ёш теннисчилар баҳси
Пойтахтимиздаги Учтепа тумани 1- болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган стол тенниси бўйича мусобақада 50 нафар йигит-қиз ўзаро баҳслашди.
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ёшлар ўртасида Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи стол теннисини янада оммалаштириш, улар ўртасида спорт орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида мусобақа ташкил этилди.
Пойтахтимиздаги Учтепа тумани 1- болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган стол тенниси бўйича мусобақада 50 нафар йигит-қиз ўзаро баҳслашди.
Мусобақанинг яккалик баҳсларида Олимхўжа Муҳиддинхўжаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Абдувоҳид Атамбоев кумуш медаль билан тақдирланди. Фаррух Азимов ва Фаррух Муҳиддинов эса бронза медалига сазовор бўлди. Қизлар ўртасида Омина Исмоилжонова, Сарвинозхон Тўрахонова, Хумора Эргашева ҳамда Саломат Тешабоева шоҳсупага кўтарилди.