Ёш тадбиркорнинг хазинаси
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Нодиржон Саиджонов ўз тадбиркорлик фаолиятини паррандачиликни йўлга қўйишдан бошлаган ишбилармон ёшлардан.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Нодиржон Саиджонов ўз тадбиркорлик фаолиятини паррандачиликни йўлга қўйишдан бошлаган ишбилармон ёшлардан.
–“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан ёш тадбиркорларга бизнес ташаббусларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганини эшитиб, анчадан буён ўйлаб юрган лойиҳани рўёбга чиқаришга киришдим, — дейди у. – Молиявий кўмак сўраб, жамғарманинг шаҳар бўлими масъулларига мурожаат қилдим. Менга 450 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишимда ёрдам кўрсатишди. Бу пулга ўз сармоямизни қўшиб, саноат усулида товуқ боқиш учун зарур шароитлар ҳозирлаб, 5 та янги иш ўрни яратдик. Таъминотчи корхоналардан тухум йўналишидаги зотдор жўжалар харид қилдик. Айни кунда товуқлар тўлиқ тухумга кирди. 15 минг паррандадан кунига 13 мингдан ортиқ тухум оляпмиз. Маҳсулот ички бозорга етказиб бериляпти. Бу бир кунда 8 миллион сўмга яқин маблағ дегани. Унинг ярмидан кўпроғи товуқ учун озуқа ва бошқа харажатлар учун кетганда ҳам, фойда 4 миллион сўм атрофида бўлади.