Ёш шахматчилар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ. Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасида 44 жамоа ичида 2-ўринни қўлга киритиб қайтган шахматчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасида 44 жамоа ичида 2-ўринни қўлга киритиб қайтган шахматчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Шахмат олимпиадасида юртимиз шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, ФИДЕ спорт усталари Али Қосимов, Умида Омонова, ФИДЕ спорт усталигига номзод Муҳиддин Мадаминов ҳимоя қилган эди.




