Ҳозирги ривожланаётган даврда илмий ғояларнинг ўрни бениҳоя катта ҳисобланади.

Ҳозирги ривожланаётган даврда илмий ғояларнинг ўрни бениҳоя катта ҳисобланади. Чунки барча соҳаларни такомиллаштириш уларнинг замон талабига мос бўлган инновацион ютуқлар билан бойитиш энг асосий талаблардан биридир. Худди шундай ўз изланишларида илмий ютуқларга эришаётган ёшлар ҳам давлатнинг илмий ва иқтисодий ривожига ҳиссасини қўшади.

Ибоджон Исмоилов ҳам шундай ёшлардан бири сифатида бугун Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида ўз илмий изланишларини олиб бормоқда. Стартапчи ва ёш олим 2019 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти тиббий педагогика факультетини тамомлаб, ушбу институтнинг Урология йўналишида магистратурага грант асосида ўқишга кирди. Ҳозирда институтнинг илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Ибоджон Исмоилов интилувчанлиги, илмга чанқоқлиги ва иқтидори, институт ижтимоий-маънавий ҳаётида фаол иштироки, ташаббускорлиги ва жамоат ишларида фаол иштирок этганлиги учун 2018-2019 ўқув йилида Ислом Каримов Давлат стипендияси соҳиби бўлган.

Ёш олим тиббиётнинг 6 та йўналиши бўйича илмий инновацион ишланмаларни яратди. Бу билан тиббиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Олимнинг терининг юза ва чуқур жароҳатларини даволашда Эмпластир ихчам эластик ва мустаҳкам қоплама, уни саноатда ишлаб чиқариш мураккаблик туғдирмайди ва унинг вазифаси турли таъсирлар натижасида тери бутунлигининг бузилиши ва унинг асосида пайдо бўладиган теридаги жароҳатланиш ва ялиғланишни бартараф этишдир.

Эмпластир жароҳатнинг битишига ёрдам бериб, шикастланган соҳага антибактериал таъсир кўрсатади, жароҳат муҳитини абактериал ҳолатда сақлашга хизмат қиладиган махсус қулай боғлов пластири ҳисобланади.

Мазкур лойиҳа патентланган. Кўп функцияли локал даволаш камераси. Кўп функцияли локал даволаш камераси даволаш мақсадида қўлланиладиган тиббий техник аппарат ҳисобланиб, ундан хирургия йўналишида абссесс, фурункул, карбонкулларни хирургик ишловдан кейин ўчоқни даволаш, терининг шилиниши, кўчиши, йиртилиши ва бирламчи хирургик чокни битиш босқичини тезлаштириш, куйиш касаллигини даволашда қўлланилади.

Травматология йўналишида бўғимлар остеопарози ва бўғималарнинг органик касалликларини даволашда ишлатилади. Бундан ташқари, тери-таносил касалликлари ва терапевтик касалликларни даволашда кенг қўллаш мумкин. Камера беморларнинг шикастланган соҳасига максимал яқинлашиб, жароҳатга ҳар томонлама антибактериал, пролеферацияловчи, регенератив ва дезинтоксикасион таъсир қилади. Камера органик шишадан ташкил топган, тўртбурчак шаклидаги аппарат бўлиб, беморнинг қўл, оёқ ва танасига киришга мослаштирилган кириш-чиқиш йўлаги мавжуд. Аппарат герметик, унинг инновацион томони бир камеранинг ўзида 5 тадан ортиқ даволаш муҳитини ва усулини мужассамлашганлигидир. Камеранинг оғирлиги 6 кг, узунлиги 60 сантиметр, эни ва бўйи 40 сантимердан, ичида 4-5 атм ўзгарувчан паст босим бўлади. Бундан ташқари, аппаратга сув ёки дезинфексион суюқликлар билан тўлдирган ҳолда гидротерапия амалга оширилади. Патентлаш учун талабнома берилган.

Умуртқалараро диск чуррасини даволашда таянч корсет. Таянч корсет тиббиётда қўлланиладиган физиотерапевтик даволовчи техник асбоб бўлиб, у нейрохирургия ва невралгия соҳаларида кенг ишлатилади. Асосан умуртқа поғонаси остеохандрози ва унинг асорати бўлмиш умуртқалараро диск чуррасини даволашда қўлланилади. Умуртқа поғонаси остеохандрози ва унинг асорати бўлмиш диск чуррасини даволашда Таянч корсет касалликнинг эрта босқичида беморни тез, асоратсиз ва энг муҳими, оғриқсиз даволашга хизмат қилади. Таянч корсет асосан Л4-Л5 ва Л5-С1 умуртқалар орасидаги диск чурраларига қўйишга мўлжалланган бўлиб деярли кўпчилик диск чуралари айнан шу соҳаларда учраши бунга асос бўлган. Корсет ўрнатилгач, даволаш эффекти белдаги ортиқча оғирликни йўқотиш, дисклар оралиғига фойдали ҳаракат (вибрация) бериш, термик таъсир туфайли кинин системасини фаоллаштириб умуртқалараро соҳаларда модда алмашинувини кучайтиради. Корсетнинг инновацион томони – корсетда иккита ёйсимон таянч асос жойлашган бўлиб, ричак буралганда танага яқинлашади ва бел соҳасидаги умуртқаларни 2-4 сантиметргача суради.Даволаш эффекти шу асосида вужудга келади.

Ёш олимнинг шу каби бир неча илмий ишланмалари бўлиб, ҳозирда улар устида илмий ишларни олиб бормоқда. Ибоджон Исмоилов томонидан 12 та илмий ишга Интеллектуал мулк агентлигига фойдали модел ва ихтирога талабнома топширилган. 4 та ишланмасига муаллифлик ҳуқуқини берувчи патент ва гувоҳномаларни олган.

И.Исмоилов ўзининг ташаббускорлиги, тиришқоқлиги билан институт жамоаси ва талабалари орасида эътибор қозонган.У доимий равишда ўзининг илмий-назарий малакасини ошириш устида қатъият ва сабр-тоқат билан иш олиб бормокда. Хар ишда ташаббускор, журъатли, тўғрисўз, маънавий етук, дўстларидан ўз ёрдамини аямайди.

И.Исмоилов мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқоди ва қарашларига эга бўлган фаол ёшлардандир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш олимнинг ишланмалари ўз самарасини бермоқда