Шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. «Долзарб 40 кунлик» доирасида шу йилнинг 10 декабрга қадар ҳудудларимиз бўйлаб 15 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилади.  

Мазкур акцияда «UZINSURANCE» компанияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугун Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида «Ўзагросуғурта» бошқарув раҳбарияти ушбу хайрли ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Хусусан, тумандаги 2-касб-ҳунар мактаби биноси ҳовлиси ва йўл атрофига 60 туп элдар, қайин, игна баргли дарахт ва буталар ўтқазилди.  

Таъкидлаш лозим, «долзарб 40 кунлик» доирасида компания тизимида 4200га яқин дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Бунда ҳудудларнинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб эман, япон сафораси, каталпа, шумтол, қайрағоч, павлония, заранг, акация, терак, чинор, тут, жийда, ёнғоқ ва бошқа мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади.  

Компаниянинг Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидаги филиаллари томонидан дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.  

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини ўтказиш бўйича берилган таклифдан келиб чиққан ҳолда бир кунда 30 туп мевали ва манзарали дарахтлар экиб, ушбу эзгу лойиҳага ўз ҳиссамизни қўшдик", дейди «UZINSURANCE» Наманган вилояти филиали раҳбари Аҳаджон Мирзаев.  

Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Кўчат ўтказган билан у кўкариб қолмайди. Ёш ниҳолга алоҳида эътибор зарур. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, компания ходимлари ўтказилган ҳар бир кўчатни йил давомида парваришлашга келишиб олдилар.  

"Яшил макон" умум лойиҳаси доирасида Музработ суғурта маркази жамоаси жами 100 туб мевали ва манзарали кўчат экиш режалаштирган бўлиб, бугун 50 туб арча, терак, чинор, тут, жийда, ёнғоқ кўчатлари экилди. Ушбу кўчатлар Музработ тумани иқлими учун жуда қулай ва тез ривожланади. Бундай савобли ва эзгу амаллар кўпроқ бўлиб туриши тарафдориман", дейди компаниянинг Музработ тумани суғурта маркази менежери Эркин Исанов.  

Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

Яшил ҳудуд бунёдкорлари ўз яшаш ҳудудлари, туман ва шаҳар марказларига, иқлим шароитларидан келиб чиқиб эман, япон сафораси, каталпа, шумтол, қайрағоч, павлония, заранг, акация, терак, чинор, тут, жийда, ёнғоқ ва бошқа мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экмоқда.  

Компаниянинг Андижон вилояти филиали ходимлари томонидан янгидан барпо этилаётган "Янги Андижон" массивига 100 туп павлония дарахти кўчатлари экилди.  

Бухоро вилоятидаги «UZINSURANCE» филиали биноси атрофи ва Бухоро туманидаги суғурта маркази яқинида жами 80 туп дарахт экилди. Хусусан, 20 та қайрағоч, 10 туп игна баргли арча ва яна 10 тупдан шафтоли, олма ва қароли кўчатлари ўтқазилди.  

Лойиҳа доирасида узоқ йиллар компания тизимида ишлаб, ҳозирги кунда нафақада бўлган Баракаев Фатҳулло бобо хонадонига ташриф буюрилди.  

Фатҳулло бобо оз эмас, кўп эмас 25 йил компаниянинг Бухоро филиалида фаолият юритиб, нафақага чиққан. Бугунги савобли лойиҳа баҳонасида компаниямизнинг фахрий ходими ҳолидан хабар олинди.  

Ҳудудларда дарахт экиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.  

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яхшидан боғ қолар...