“Ёшлар овози” – Бўзатов Фест танловининг республика босқичида ғалаба қозонган Ясмина Беларусда ўтказилган XXII “ВИТЕБСК–2024” Халқаро болалар мусиқа танловида гран-прини қўлга киритди. Бундан ташқари Ясмина танловнинг энг ёш иштирокчиси сифатида эътироф этилди.

У аввал “Ёшлар овози” – Бўзатов Фест танловининг республика босқичида эстрада йўналишида 10-15 ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритганди.

Ясмина бундан ташқари , “Ҳаёт мусиқаси” халқаро кўп жанрли танловида, “Туркия қуёш уйи” Халқаро фестивалида, “Бахтли элнинг боласи” («Бакытты елдин урпаги») Халқаро танловида, “Шарқ атиргули 2023” Халқаро кўпжанрли фестиваль-танловида, “Shark talent” ёш истеъдодлар республика танловида гран-прини, “Жаҳон ёшлар санъати” Халқаро танловида, XIV “Қобилиятли болалар”марафонида олтин гран-при, I “Тошкент катта фестивали” да супер гран-при соҳибаси бўлган.

“Ёшлар овози” – Бўзатов Фест ҳақида биринчи марта эшитганида Ясмина ҳали 9 ёш бўсағасида бўлган. Танловда иштирок этиш учун ёши тўғри келмагани боис ўша йилда ўтказилган мавсумда қатнаша олмаган.  

Президент ташаббуси билан ташкил этилган ушбу танловда Ясминанинг орзуси ушалиб, иштирокчига айланди. Танловда шунчаки иштирокчи бўлибгина қолмасдан учинчи мавсум ғолиблари сафидан жой олдишга муваффақ бўлди.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/uBTxqJ5elNU" title="Yasmina Husniddinova Belarusda gran-prini qoʻlga kiritdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ясмина XXII “ВИТЕБСК–2024” Халқаро болалар мусиқа танловида энг ёш иштирокчи сифатида эътироф этилди. Мукофотни унга  Беларус президенти Александр Лукашенко топширди.

Биз ҳам ижодий жамоамиз номидан Ясминани табриклаб бунданда юқори ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ясмина Ҳусниддинова Беларусда гран-прини қўлга киритди (+видео)