Жиззах вилоятида солиқ базасини яширишга уринган қўшма корхона 6 миллиард 256 миллион 395 минг сўм жаримага тортилди.

Ўтган 2023 йилнинг декабрь ойида солиқ органлари томонидан “Аталанта” (мақоладаги географик атамалар ўзгартирилди) масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонада сайёр солиқ текшируви ўтказилди.

Маълумотларга асосан, мазкур қўшма корхонанинг 2023 йил 25 декабрь ҳолатидаги товар моддий бойликлари ҳисобот бўйича 1912,8 тонналик маҳсулот қолдиғи умумий қиймати 31 миллиард 291 миллион 277 минг 300 сўм (қўшимча қиймат солиғисиз)ни ташкил этган бўлиб, ушбу маҳсулотлар “Бергамо” МЧЖга қарашли омборхонада сақланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғи(ҚҚС)нинг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, 2022 йилнинг 1 январидан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши белгиланган ва ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.  

Шунингдек, солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар моддий захиралар қолдиқлари саноқдан ўтказилмаслиги ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас, деб баҳоланиши белгиланган.

Бироқ ушбу икки корхона солиқлардан қочиш ва зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслиги “Аталанта” қўшма корхонасига жуда қимматга тушиб, каттагина миқдордаги жаримага тортилишига сабаб бўлди.

“Аталанта” ҚКга 2024 йил 4 октябрда Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори чиқди.

Текшириш натижаларига кўра, 31 миллиард 291 миллион 277 минг 300 сўм камомад учун 3 миллиард 754 миллион 953 минг 200 сўм миқдорида ҚҚС ва 5 миллион 698 минг 500 сўмлик товар моддий бойликлари ортиқчалиги учун 854 минг 700 сўм миқдорида фойда солиғи тўлаши лозимлиги ҳисобланди.

Бундан ташқари, солиқ бошқармасининг 2024 йил 22 январдаги қарори билан Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ 20 фоиз миқдорида ёки 6 миллиард 259 миллион 395 минг 160 сўм молиявий жарима қўлланилди.

Шундан келиб чиқиб, солиқ тўловчилар томонидан маълум бир кўчмас мулк объектларини ижарага бериш (олиш), ундан омборхона ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланилган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги юқорида номи зикр этилган 595-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим эканлиги қайд этилган.

Бунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширирилиши шарт.  

Қонунларга амал қилган ҳолда юритилган фаолият ҳисобига олинган даромадлар солиқ тўловчилар ривожини кафолатлайди.

Солиқ органлари инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори ҳисобланади.

Аҳрор ТИЛАВБАЕВ,

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси

юридик шуъбаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширин даромад – келтирар маломат