Бошқарма томонидан кадастр, электр тармоқлари корхоналари, газ идоралари ва ФҲДЁ бўлимлардан тегишли маълумотлар олиниб, тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий солиқ идораларига тақдим этган маълумотлари билан солиштирилганда, 21,4 млрд. сўм қўшимча даромад манбалари мавжудлиги аниқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарорига асосан, Самарқанд вилоятидаги молия органлари томонидан маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча заҳираларни аниқлаш борасида кўрилган чоралар натижасида жорий йилнинг 9 ойида 21 минг 989 ҳолатда 21,1 млрд. сўм қўшимча даромад манбаалари аниқланди. Ўтган давр мобайида ушбу маблағларнинг 13,7 млрд. сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясидаги ҳисоботи чоғида маълум қилди.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган турар жой объектлари қайта баҳоланганлиги ва солиқ идоралари томонидан солиқ манбаси сифатида қамраб олинганлиги таҳлил қилинганда, вилоят бўйича 751 минг 228 та турар жой объектидан 55 минг 639 тасида турар жой мулклари мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Бироқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари жалб этилиб, ушбу ҳолатнинг ҳаққонийлиги ўрганлиганда, 12 минг 272 та турар жойда мулклар мавжудлиги, шунингдек, молия бўлимлари томонидан жойига чиқиб танланма асосида ўрганилганда, 906 тасида мулк объектлари борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, 3275 ҳолатда юридик корхоналар томонидан давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилган ҳисоботлар таҳлил қилинганда, 480 ҳолатда кадастр маълумоти билан солиқ тўловчилар ўртасида 481,1 гектар ер майдони кам кўрсатилганлиги кузатилди. Бунинг оқибатида ушбу ер майдонлари солиқ базасига киритилмаган ва 7,7 млрд. сўм солиқ ҳисобланмаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яширилган солиқлар аниқланди
Жамият
21:57 / 23:10:2020