Яшилликка бурканаётган Зарафшон
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун ҳар қадамда юртимиздаги янгиланиш ва ободликка гувоҳ бўляпмиз. Барпо этилаётган янги марказлар, чирой очаётган маҳаллалар, яшил ҳудудлар ва дам олиш масканлари аҳоли учун қулайлик яратмоқда. Бундай ўзгаришлар Навоий вилоятининг олис ҳудуди ҳисобланмиш Зарафшон шаҳрини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.
[gallery-12626]
Вилоят марказидан 220 км узоқликда, саҳро бағрида жойлашган шаҳарда кўкаламзорлаштириш ҳамда обонлаштириш ишлари мунтазамлик касб этган. Шаҳар кўчалари бўйлаб сайрга чиққан кишини барқ уриб турган гуллару ям-яшил дарахтлар таровати ўзига жалб этади. Аслида чўл шароитида бундай натижага эришишнинг ўзи осон иш эмас, албатта.
Зарафшоннинг шундай чирой очиб туришида шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг фидойи ишчилари хизмати беқиёсдир. Айни жазирама кунларда ҳам уларни иш жараёнида учратамиз. Бу инсонларнинг заҳматли меҳнати туфайли шаҳар чиндан обод манзилга айланган.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА