Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ушбу ҳудуд учун мос бўлган дарахт кўчатларини кўпайтириши бўйича топшириқ берилди.

Мисол учун, Андижон, Пахтабод ва Марҳамат туманларида 30 дан зиёд павловния етиштирувчи хўжаликлар ташкил этилган, ҳозирда 5 миллион дона кўчатлар экишга тайёр. Ёки, Ургутнинг Хўжаидук ва Омонқўтон қишлоқларида ҳар бир хонадонда 2 минг тупдан манзарали дарахтлар кўчатлари етиштирилмоқда.

Бундай хўжаликларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Яшил замин” жамғармалари ташкил этилади.

Мазкур жамғармалар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ жарима ва компенсациялар ҳисобидан шаклланади (бу орқали ҳар бир ҳудудда 4-5 миллиард сўмдан маблағ шаклланади).

Вилоятларда ҳар бир туманда янги оборотга киритиладиган ерлардан камида 5 гектардан майдон кўчатчиликка ихтисослашган хўжаликлар учун танлов асосида ажратилади.

Йиғилишда вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида “Яшил замин” жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш бўйича топшириқ берилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил замин” жамғармалари ташкил этилади