Ўтган йил ноябрь ойида юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга киришилганда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бир гектар майдонда эзгу ниятлар билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА боғи ташкил этилган эди.

 Ўшанда агентлик жамоаси янги боққа мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экканди. 
 Айни чоғда юртимизда баҳор бошланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиатга тўғри ва оқилона муносабатни шакллантириш, мамлакатимизни боғу бўстонга айлантириш мақсадида “Яшил йиллик” лойиҳаси бошланди. 

 Мазкур ташаббус доирасида ЎзА боғи яна бир гектарга кенгайтирилди. Кеча боғда агентлик жамоаси ва Накурт маҳалласи фаоллари 600 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экиб, эзгу ишга ҳисса қўшди.

 – Кузда экилган ниҳолларимиз бугун амал олиб, куртак ёза бошлади, – дейди боғбон Фарҳод Деҳқонов. – Журналистлар пойтахтда бўлса-да биз бу боққа меҳримизни бериб, дарахтларни парваришлаяпмиз. Меҳнатимиз самарасидан ўзимиз ҳам руҳланяпмиз. Шунинг учун боққа яна бир гектар қўшилди ва энг сара мевали дарахтларни келтириб экилди. Насиб этса, бу боғ маҳалламизнинг кўрки бўлади.

[gallery-6064]

 Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил йиллик”: ЎзА боғи кенгайди