Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси ва талаба-ёшлари мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва шу орқали аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга йўналтирилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини давом эттирмоқда.

Мазкур олий ўқув юртининг фаол талабалари иштирокида Нукус шаҳридаги “Шадли аул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ажратилган ер майдонида кўчат экишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. 

– Жорий йил баҳор мавсумида лойиҳа доирасида институтимиз томонидан Нукус шаҳри ва унинг атрофида “яшил белбоғ” яратиш мақсадида 11 минг туп турли мевали ва манзарали кўчатларни экиш режалаштирилган. Албатта, бу орқали яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳаво сифатини яхшилаш, глобал иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини камайтириш, шунингдек, аҳолининг экологик масъулиятини ошириш – бизнинг асосий мақсадимиз. Бундай чора-тадбирлар табиатни муҳофаза қилишнинг самарали усулини яратиш билан бирга, келажак авлодларга тоза ва соғлом муҳитни қолдиришга замин яратади, – дейди институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори вазифасини вақтинча бажарувчи Қаржаубай Реймов. 

Институтда акция доирасидаги ободонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” – яшил келажак сари дадил қадам