Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кўтаринки руҳда олиб борилмоқда.

Гулистон давлат университетида ҳам "Келажагим учун дарахт экаман", "Биз ёшлар кўчат экиб, боғ яратамиз" шиори остида акция тадбири ўтказилди. Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Шавкат Зайниддинов,  ГулДУ ректори Муҳсин Ходжиев, “Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари бош муҳаррири Муҳаммад Исмоил, Гулистон шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари, факультет деканлари ва талабалар иштирок этди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ш. Зайниддинов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти хақида сўз юритиб бу лойиҳа бошқа давлатларда ҳам  эътирофларга сазовор бўлаётганлигини таъкидлади. Гулистон давлат университети ректори Муҳсин Ходжиев ушбу лойиҳада иштирок этувчи барча професор-ўқитувчилар, талабалар ва ишчи-ходимларга ҳар бир кўчатни бошқа дарахт ва ниҳолларга ҳалақит қилмайдиган даражада  қилиб экишга эътибор беришларини таъкидлади.

–Гулистон давлат университетининг барча ҳудудларига 6000 та мирзатерак, 1 000 та беҳи, 1 000 та сада  ва 14 000 та терак қаламчалари экишни режалаштирганмиз, – дейди ГулДУ бош муҳандиси А.Юнусов.–Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, 5 000 та терак қаламчалари,1000 та манзарали кўчатлар, вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган уруғлар ўзимизнинг университет иссиқхонасида ундирилмоқда.  

–“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Гулистон шаҳрида  53 400 дона мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар Гулистон шаҳрида 16 000 дан ортиқ ниҳоллар экилди. Бунда Гулистон давлат университетининг катта ҳиссаси бор, – дейди  Гулистон шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспектори Жасур Пардаев.  

“Яшил макон” лойиҳаси вилоятнинг барча ҳудудларида кенг кўламда давом этмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда