Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги Чилонзор тумани бўлими жамоаси 131- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида манзарали дарахт кўчатларини экди.
Ёшлар ишлари агентлиги Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Баҳодир Зиёвиддиновнинг қайд этишича, «Долзарб 40 кунлик» акцияси доирасида соҳа ходимлари томонидан дарахт экиш ишлари анъанавий давом эттирилиши режалаштирилган.
–Таъкидлаш жоизки, яшил ҳудудлар инсониятга ижобий таъсир кўрсатади, –деди Б.Зиёвиддинов. – Тадқиқотларга кўра, табиатда бўлиш ёки ҳатто табиат манзараларини томоша қилиш ғазаб, қўрқув ва стресс даражасини камайтиради. Табиий шароитлар нафақат ижобий психологик таъсир кўрсатади, балки қон босими, юрак уриш тезлиги, мушакларнинг кучланишини ва стресс гармонларини ишлаб чиқаришни камайтириш орқали жисмоний фаолликни оширади.
Гулноза Бобоева, ЎзА