“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда
Жорий йилнинг 21 октябрида Президентимиз раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Зомин туманида ҳам белгиланган вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ ва яшил майдонлар ташкил этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда янги боғлар, яшил майдонлар ташкил этиш билан бирга, экилган кўчатларни томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимини йўлга қўйиш, ҳар туп ниҳолни асраб-авайлаш, амал олишини таъминлаш, зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, уларни турли касалликлардан ҳимоя қилиш каби юмушларга ҳам эътибор қаратилмоқда.
[gallery-20205]
Жорий йил куз мавсумида Зомин туманида 526 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Айни пайтда эса тумандаги корхона, ташкилот, муассаса ва маҳаллаларда ҳам кузги кўчат экиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Дастлаб кўчат экишга мўлжаллаган майдон тозаланиб, ерларни текислаш ва суғориш тизимини йўлга қўйиш ишлари олиб борилди. Шундан кейин эса туманда ёппасига кўчат экиш ишларига киришилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари