Республикамиз дарахт ресурслари кам мамлакатлар минтақасида жойлашган бўлиб, ўрмон билан қопланган майдонлар даражаси ўртача 8 фоизни ташкил этади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида 3 та асосий стратегик мақсад белгиланган.

Жумладан, ҳар йили 200 млн тупдан манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини, шу жумладан, ҳар бир ҳудуд ва соҳалар кесимида баҳор мавсумида 125 млн туп, куз мавсумида 75 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгилаб олинган. Шу билан бирга республикамизнинг яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.  

Шунингдек, давлат ўрмон фондининг ўрмон билан қопланган майдонларини яқин йиллар ичида 15 фоизга, яъни 6,1 млн гектарга етказиш мақсад қилинган.  

Шу ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар хусусида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги мутахассиси Ғанишер Хўжаев билан суҳбатлашдик.   

- Бу йил “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қандай ишлар амалга оширилди ва дарахт кўчатларини асраш, мониторингини олиб бориш, яшиллик оламини сақлаб қолиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?   

- Ўрмон хўжалиги агентлиги яшил қопламалар, ўрмонзорлар барпо этиш билан бирга  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўрмон фонди ерлари ва ўрмонзорлардан ташқарида ҳам ўрмонзорлар барпо этиш ва кўчат етказиш бўйича 2024 йил куз ойида “Яшил макон” лойиҳаси учун 17 млн туп кўчат етказиб бериш режалаштирилганди, лекин бутун республика бўйича 30 млн туп кўчат захирасини яратиб қўйди.     

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтган давр мобайнида 11 та Президент ҳужжати, 7 та Ҳукумат ҳужжати ва 5 та йиғилиш баёни қабул қилинган.  

Шу давр мобайнида амалга оширилган ишлар натижасида жами 646 млн 443 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб yashilmakon.eco платформасига киритилди.  

Ҳудудий штаблар томонидан экилган кўчатлар тўғрисида “Yashilmakon.eco” электрон платформасига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида, 616 нафар экология ходими жалб қилиниб, 557 та планшет, 16 та учувчисиз учиш қурилмаси ҳамда 250 та “влагомер” етказиб берилган.  

Кўчатларни агротехник талабларга мос равишда экиш, уларни келгусида парваришлаш, яъни суғориш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларини тўғри ташкил этиш учун соҳанинг илмий ва малакали мутахассислари жалб этилиб, жойларда 914 та амалий семинар ўтказилган.  

Амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йил баҳорги кўчат экиш мавсумида Республика бўйича 130 млн тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилган.  

137 та чиқинди полигонлари атрофига 5 қатор қилиб 264 минг туп (105 фоиз) кўчатлар экилиб, “яшил белбоғ”лар барпо этилди.  

Маҳаллий ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар томонидан аҳоли пунктлари ва туман марказларидан узоқ бўлмаган ҳудудларда 257 та “яшил боғлар” барпо этилиб, уларнинг умумий сони 517 тага етказилди.  

Аҳолининг хордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш мақсадида 80 та “яшил жамоат парклари” ташкил қилинди.  

Якунланган мавсумда экилган кўчатларни суғориш мақсадида ҳудудларда 253 та сув чиқариш қудуғи ва 2906 км узунликда суғориш тизимлари ташкил этилди. Суғориш манбаси мавжуд бўлмаган ҳудудларга 991 та махсус техника бириктирилган.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WUssE_MDVFA" title="“Yashil makon” umummilliy loyihasi amalda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Янги экилган кўчатларни сақлаб қолиш мақсадида суғориш ва парвариш қилиш тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун далолатномалар билан маъсулларга бириктирилди.  

Ижтимоий соҳа объектлари, жумладан соғлиқни сақлаш муассасаларига Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан  

500 минг туп, ўрмон хўжаликлари томонидан мактабгача таълим муассасаларига 618 минг туп дарахт кўчатлари ҳамда мактабларга 2,1  млн  туп қаламчалар беғараз ёрдам тариқасида етказиб берилган.   

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда (+видео)