Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида энг аввало, адолатли, ҳуқуқий, демократик, ижтимоий давлат, эркин ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш, юртдошларимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришдек эзгу мақсадлар ётади.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ҳамда узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида ҳам ана шу эзгу мақсадлар йўлидаги ишларни изчил давом эттириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.  

Йиғилишда долзарб масалалар, шу жумладан, ер юзидаги иқлим ўзгаришлари хусусида батафсил тўхталди.  Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароит яратиш орқали аҳолининг саломатлик даражасини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг таклифи билан 2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Ушбу ташаббусни мамлакатимизда экологик барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам десак, асло муболаға бўлмайди.

Биламизки, экологик муаммолар нафақат бизнинг минтақада, балки бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Юртимизда ушбу муаммога ечим топиш ва атроф-муҳитни, табиатни асрашда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси билангина чекланиб қолмай, мана шундай яхши самара берадиган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида, ишлаб чиқилган “Яшил макон” давлат дастури доирасида экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитни яхшилаш бўйича республикамизда кенг кўламли ишлар  амалга оширилмоқда.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳар йили мамлакатимизда 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган. Шунингдек, мавжуд яшил майдонларни 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.  

Жумладан, лойиҳа доирасида вилоятимизда ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Шу йилнинг баҳор, куз мавсумларида 15,5 миллион тупга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилиши белгиланган.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида лойиҳа доирасида яшил ҳудудларни кенгайтириш ва табиий манзарани яхшилашга қаратилган ташаббуслар ортиб бормоқда. Юзлаб янги боғлар, яшил ҳудудлар барпо этилмоқда. 2022 йилда 100 та янги парк ва боғ ташкил этилган бўлса, 2023 йилга келиб бу рақам 120 тага, жорий йилнинг бугунги кунига қадар 130 дан ортиб кетди.  

Дарахт ва ўсимликлар нафақат ҳаво сифатини яхшилайди, балки табиий мувозанатни сақлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, вилоятимизда кўп экилаётган манзарали – павлония, арча дарахтлари шаҳар муҳитида табиий мўътадиллик ва гўзал манзарани сақлашга ёрдам бермоқда.  

Павлония дарахти ўзининг тез ўсиши ва катта барглари билан ажралиб туради. У шунингдек, ҳавони тозалаш ва кислород миқдорини оширишда муҳим роль ўйнайди. Павлония гуллаган мавсумда ўзига хос гўзал манзара яратади. Бундай манзара нафақат иқлим мўътадиллигини сақлайди, балки одамларга юқори кайфият улашади. Бир сўз билан айтганда, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртдошларимиз ҳаёти сифатини оширишга, саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

“Яшил макон” лойиҳаси, қолаверса, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш борасида Андижон давлат университетида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, университетимиз ҳудуди ва ажратиб берилган ер майдонларига 2 минг 600 тупдан зиёд манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилди, гулзорлар, яшил ҳудудлар барпо этилди.

Бундан ташқари, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Янги Андижон шаҳри ҳудудида барпо этилаётган боғга шу кунларда 3 минг тупга яқин павлония ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ушбу боғ келгусида шубҳасиз, вилоятимизнинг энг гўзал ва мусаффо масканларидан бирига айланади.  

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас”. Бу борадаги ишлар юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимиз, бизнинг университетда ҳам изчил давом эттирилади. Яшаб турган жойимизни озода, обод сақлаш, она табиатни асраб-авайлаш, меҳр ва эътиборли бўлиш бизнинг инсонийлик бурчимиздир. Ишонч билан айта оламанки, ана шу бурчни сидқидилдан адо этишда университетимиз жамоаси – профессор-ўқитувчиларимиз, ходимларимиз, талабаларимиз албатта фаоллик кўрсатади.  

Бахтиёржон Акбаралиев,

Андижон давлат университети ректори, техника фанлари доктори, доцент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: табиат олдидаги инсонийлик бурчимиздир