“Яшил макон” — обод ва яшил ҳудудлар сари!
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ходимлари мамлакатимизда экологик муҳитни яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида дарахт ва кўчатлар экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Яшил макон — умумий масъулият ва эзгу ташаббус! Зеро, бугун экилган ҳар бир ниҳол — келажак авлод учун тоза ҳаво, гўзал табиат ва соғлом муҳит демакдир.
