“Яшил макон” лойиҳаси – амалда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров бошчилигида бир гуруҳ ташаббускорлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарнинг Абдурауф Фитрат маҳалласи ҳудудига турли хилдаги дарахт ва бута кўчатларини экди.
Хайрли тадбирда дзюдо спорт тури бўйича икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Шерзод Намозов, маҳалла еттилиги, ёшлар фаоллик кўрсатди.
[gallery-22016]
Ушбу ташаббус экологик мувозанатни сақлаш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, келажак авлодларга соғлом экологик муҳит яратишга ҳам хизмат қилади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА