МУНОСАБАТ

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган ҳар бир вазифа, таклиф ва топшириқ шу заминда яшовчи аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилади. 

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари барча йўналишлар ривожида муҳим вазифа ва таклифларни илгари сурар экан, унда энергетика соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига алоҳида эътибор қаратди.  

Унда энергетика соҳасидаги муаммолар бугун пайдо бўлиб қолмагани ва узоқ йиллар давомида янги газ конларига инвестиция киритилмагани, электр ҳамда газ тармоқлари модернизация қилинмагани таъкидланди. Бунда тизимда аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги ва катта йўқотишлар оддий ҳолга айланиб қолгани ҳам асосий омил бўлган.  

Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан соҳадаги муаммоларга ечим изланмоқда. «Яшил» энергетикани ривожлантириш ва бу борада дастлабки қадамлар бошланганини таъкидлаш лозим.  

Албатта, бу каби ислоҳотлар соҳадаги талабни қоплашга замин бўлиши мумкин. Президентимиз таъкидлаганидек, сўнгги олти йилда аҳолимиз 12 фоизга, саноат корхоналари эса 2 баробарга ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайган. Бу эса электр энергиясига талаб камида 35 фоизга ошгани ва бу йилдан-йилга кўпайиб бораётганидан далолатдир.  

Мурожаатномада ҳурматли Президентимиз энергия ресурслари таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилиши керак бўлган масалаларга урғу бериб, иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция кераклиги ва бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкинлигини айтиб ўтдилар.  

Таъкидланганидек, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинди. Жумладан, ўтган ҳафтада Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 мегаваттли яна 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича танлов якунланди.  

Ҳақиқатдан ҳам жорий йил бошидан қуввати 1,5 минг мегаваттли 7 та электр станцияси ишга туширилди. Келаси йилда яна 4,5 минг мегаваттли 11 та йирик лойиҳани амалга оширамиз. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига, қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.  

Бугунги кунда энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳам энг муҳим масала ҳисобланади. Президентимиз айни масалага тўхтаб, иқтисодиётимизда энергия сарфи бошқа давлатлардан 2 баробар юқорилиги ва шу сабабли энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини қабул қиламиз, дея таъкидладилар.  

Шундан келиб чиқиб айтиш керакки, бугун «яшил» энергетика мавжуд муаммолар ечими бўлиши мумкин. Бунинг учун барча имкониятдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.  

Президентимиз Мурожаатномада кейинги уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатиш топшириғи берилаётгани ва бунинг ҳисобига уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил» энергияга ўтказилишини қайд этдилар. Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилишини ҳам бу борада бошланган ишларнинг дебочаси, дейиш мумкин.  

Мухтасар айтганда, энергетика юртимиз иқтисодиёти учун энг муҳим тизим ҳисобланади. «Яшил» энергетика равнақига «яшил» иқтисодиётнинг муҳим омили сифатида қарар эканмиз, бунга нафақат тизим ходимлари, балки аҳоли ва истеъмолчилар ҳам ўз ҳиссасини қўшишга масъулдир. Бу эса Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини янада самарали таъминлашда муҳим ҳисобланади.  

Жўрабек МИРЗАМАҲМУДОВ,  

Энергетика вазири 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Яшил» энергетика сари дадил қадам иқтисодий ўсиш омилидир