Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постига қўшимча 20 кВт.ли қуёш панели ўрнатилди. Эндиликда қўшни давлат билан чегарадош ҳудуддаги постда 120 кВт/с қувватдаги қуёш панеллари электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

– “Айритом” чегара божхона постига яна 20 кВт.ли қуёш панели ўрнатилиши билан божхона постимизнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш имконияти яратилди, – дейди божхона пости смена бошлиғи Баҳром Шобиров. – Бюджет маблағини тежашга хизмат қилади. Биз иқтисод қилган электр энергиясидан бошқа истеъмолчилар фойдаланади. Жумладан, “яшил” энергияга ўтишимиз билан ўтган бир йилда 233 миллион сўм маблағ тежаб қолинди.    

Мамлакатимизда “яшил” энергетика миллий иқтисодиётимизнинг етакчи йўналишларидан бирига, истеъмолчиларни арзон, ишончли энергия билан таъминлайдиган муҳим тармоққа айланмоқда. Бу манбалардан фойдаланаётган истеъмолчилар электр энергиясига эҳтиёж ортадиган ёз жазирамаси ва қиш чилласида ҳам бир маромда энергия билан таъминланиб, тармоқда юз бериши мумкин бўлган узилиш ва тақчилликни четлаб ўтаётгани кузатилмоқда. Электр энергияси тежалишига эришилмоқда. Масалан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг маъмурий биноси ва божхона постларига 610 кВт/с қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилган. Қуёш нуридан беминнат электр энергияси яратадиган замонавий қурилмалар ўтган йил ва шу йилнинг ўн ойида 1 миллион 180 минг кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарган. Унинг 877 минг кВт/с электр энергияси бошқарма ҳисобидаги бино ва иншоотлар эҳтиёжи учун ишлатилиб, 877 миллион сўм бюджет маблағи тежалган.  

“Сариосиё” чегара божхона пости мамлакатимизнинг қўшни Тожикистон билан чегарасида жойлашган. Мазкур пост ходимлари қуёш панеллари ишлаб чиқараётган электр қувватидан ҳам фойдаланмоқда.  

– Бу ерга ўрнатилган қуёш панеллари бир йилда 313,1 минг кВт/с электр энергияси ишлаб чиқармоқда, – дейди божхона пости бошлиғи Акмал Қодиров. – Бу қуёшли кунларда электр энергиясига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаяпти. “Яшил” энергиянинг арзон ва ишончлилиги бизда катта қизиқиш уйғотиб қолди.  

Вилоят божхоначилари қуёш панелларидан оқилона фойдаланиш баробарида воҳада бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб, муқобил энергия манбалари ҳақидаги маълумотларни “Яшил энергия” ахборот тизимига киритмоқда.  

Маълумотларга кўра, вилоятда қуввати 60,49 МВт бўлган 6 минг 671 иншоотга қуёш панели ўрнатилган. 19,57 МВт.ли қуёш панели 1 минг 283 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида, 26,68 МВт қувватга эга қуёш панели мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларида энергия ишлаб чиқараётир. 4 минг 316 аҳоли хонадони 13,36 МВт қувватли, 66 та кўп қаватли уйда яшовчилар 0,88 МВтли қуёш панелидан самарали фойдаланмоқда.  

Шеробод туманида ишга туширилган вилоятда ҳозирча ягона 467 МВт қувватга эга йирик станция ҳам ҳудуддаги истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплашга хизмат қилмоқда. Қуёш панеллари ёрдамида олинаётган текин электр энергияси атроф-муҳитга зарарли газлар чиқармаслиги, узлуксиз электр қуввати етказиб бериши билан аҳамиятли бўлмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил” энергетика самарали, арзон ва ишончли қувват манбаи