Ярмарка фаолиятидан харидорлар мамнун
Янги ўқув йили тобора яқинлашаётган шу кунларда Навоий вилоятида ташкил этилган мактаб бозорлари ҳам харидорлар билан янада гавжум.
Янги ўқув йили тобора яқинлашаётган шу кунларда Навоий вилоятида ташкил этилган мактаб бозорлари ҳам харидорлар билан янада гавжум.
Навоий шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида фаолият юритаётган ярмаркада 70 та савдо растаси мавжуд. Уларда 28 турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси савдоси йўлга қўйилган. Маҳсулотларнинг деярли барчаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бўлиб, юқори сифати ва дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.


