Икки кун узлуксиз ёғган ёмғир оқибатида вужудга келган сув тошқини туфайли Пахтачи туманидаги Миркан ва Дарға маҳаллалари орасидаги (узунлиги 8,6 м) кўприк иккига бўлиниб кетди.

Мактаб ўқувчилари пиёдалар, транспортлар мунтазам қатнайдиган Миркан кўприги ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, 2020 йилнинг ноябрида эмас, 1971 йилда фойдаланишга топширилган.

Жала ёғиши натижасида пайдо бўлган кучли сув оқими “Болтали-Боғолони-Зиёвуддин” автомобиль йўлининг 14 километридаги зовур устидан ўтувчи кўприк қирғоқларини емириб, айнан ана шу эски кўприкни чўктириб юборган.

Пахтачи туман ҳокими М.Ҳамдамов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ҳолатни ўрганишди.  Шунингдек, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда вақтинчалик зовур бўйлаб пиёдалар ва автомобиллар йўлагини тайёрлаш ишлари йўлга қўйилди.

Иш суръатини тезлаштириш мақсадида Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва Ободонлаштириш бошқармаси жалб этилди.

– Биринчи галда мактаб ўқувчиларининг ўқув машғулотларига хавфсиз қатновини тиклашимиз керак эди. Бундан ташқари транспортлар учун ҳам нимадир қилмасак бўлмасди. 50 йиллик эски кўприкни кенгайтириб, қайтадан қуришимизга тўғри келади ва бунга кучимиз ҳам етади. Аммо озгина вақт керак, – дейди Пахтачи туман ҳокими М.Ҳамдамов.

Туман ҳокимлиги ва мутасаддилар саъй ҳаракати билан бугундан эътиборан “Болтали-Боғолони-Зиёвуддин” йўналиши бўйлаб транспортлар қатнови тўлиқ йўлга қўйилди. Шунингдек, аввалгига қараганда мустаҳкам ва замонавий янги кўприкни қуриш бўйича ҳам лойиҳалар ўрганилиши бошлаб юборилди.

М.Пирнафасова

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яқиндагина фойдаланишга топширилган кўприк қуладими?