2021 йил 23 февралдан 2 мартга қадар Тошкент давлат шарқшунослик университетида Японшунослик халқаро ҳафталиги бўлиб ўтади.

Мазкур ҳафталик давомида Япония олий таълим муассасалари профессорларининг махсус онлайн маърузалари, японшунослик халқаро форуми, ТДШУ ва япониялик талабалар анжумани, япон тили бўйича нотиқлик санъати ҳамда икебана санъати каби тадбирлар ташкил этилади.

Икки кун давом этадиган японшунослик халқаро форуми кунчиқар мамлакатнинг Цукуба университети билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда 4 та шўъба фаолият кўрсатади. Форумда 7 давлатдан 40 нафар японшунос олимларнинг илмий маърузалари тингланиши кутилмоқда. Жумладан, Япониянинг Цукуба, Васэда, Нагоя, Тойо ва Аичи Шукутоку университетлари, Вьетнамнинг Ханой университети, Россиянинг Қозон, Санкт-Петербург ва Москва давлат университетлари, Словениянинг Любляна университети, Эроннинг Аллома Таботабоий университетидан японшунос олимлар қатнашади.

ТДШУ ва япониялик талабалар форуми ҳам икки кун давом этиб, унда Цукуба университети, Нагоя иқтисодиёт университети, Аичи университети, Тойо университети ва Токио чет тиллар университети талаба ва докторантлари ўз илмий изланишлари бўйича маърузалар қилади. Бундан ташқари, Япониянинг ҳамкор университетларидан талабалар тингловчилар сифатида иштирок этади.

Ҳафталик давомида Цукуба ва Кансай университетлари 3 нафар профессорининг онлайн тарзда бир қатор маърузалари ТДШУ Японшунослик факультети талабалари учун олиб борилади. Жумладан, пандемия шароитида Япония иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар, қабул қилинган чораларнинг мамлакат иқтисодий салоҳиятига таъсири, Япония ҳукумати томонидан мамлакатдаги демографик вазиятни яхшилаш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, инқироз вазиятидаги японларнинг мулоқотида назокатли нутқ каби мавзуларни қамраб олади.

Шу билан биргаликда, ТДШУда япон тили бўйича анъанавий нотиқлик санъати танлови 30-маротаба ташкил этилиб, унда 23 нафар японшунос талаба ўз билимлари билан баҳслашади ҳамда барча қизиқувчилар учун Япониянинг машҳур гулларидан икебана ясаш санъатини ўргатиш тадбири бўлади.

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дипломатик муносабатга 1992 йил 26 январда асос солинган бўлиб, ТДШУда ўтказилаётган Японшунослик халқаро ҳафталиги мамлакатларимиз алоқаларининг 29 йиллигига бағишланади.

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японшунослик халқаро ҳафталиги бўлиб ўтади