Японияда янги ҳукумат таркиби эълон қилинди
Душанба куни Японияда янги ҳукумат таркиби эълон қилинди. Мамлакатнинг 100- чи бош вазири этиб ҳукумат тепасида турган Либераль-Демократик партияси раҳбари, собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисида сайланди.
Партия таркибини вазирлар маҳкамасининг янги бош котиби Хирокадзу Мацуно эълон қилди.
19 вазирдан 13 таси вазирлик портфелини илк бор қўлларига олишди.
Етти нафар вазир аввал ҳам вазирлик лавозимида бўлган. Уларнинг уч нафари аввалги ҳукуматларда ҳам вазир сифатида фаолият юритган.