Япония Молия вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институти вакиллари мамлакатимизга ташриф буюриб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган банк соҳаси мутахассислари билан бир неча учрашув ўтказди.

Банк-молия академиясида ташкил этилган мулоқотда кун чиқар юртда стажировка ўташ учун белгиланган квота 10 тага етказилгани маълум қилинди.

Япония томони мазкур грант лойиҳасида академия тингловчилари салоҳиятидан келиб чиқиб қабул қилган бу қарор эътирофга лойиқ.

Қайд этилишича, ҳамкорликдаги “Марказий Осиё ва Кавказ” номли анъанавий ёзги мактаб орқали 250 нафарга яқин ўзбекистонлик мутахассис япон ҳукумати тўлиқ гранти асосида кун чиқар юртда янги билим, илғор тажриба ўзлаштирди.

Учрашувда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, келажакда алоқани янада чуқурлаштиришга доир муҳим масалалар муҳокама қилинди. Илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш орқали ҳукуматга илмий асосланган таклифлар киритиш, ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, адабиёт фондини кенгайтириш каби долзарб вазифалар бўйича режалар кўриб чиқилди.

Делегация ташрифи давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва “Ўзмиллийбанк” АЖ билан бирга банк-молия сектори учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўп томонлама алоқани йўлга қўйиш таклифи ўрганилди. Эришилган келишувлар самараси ўлароқ, қўшма семинар ташкил этилди.

– Асосий мақсадимиз семинарни муваффақиятли ўтказиш, – деди Япония Молия вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институти ижрочи вице-президенти Косуке Сузуки. – Коронавирус сабаб бир неча йил учраша олмадик, фақат ўтган йил юзма-юз анжуман ўтказдик. Бу пандемиядан кейинги иккинчи ташрифимиз.

Тадбирда Марказий банк Тўлов ва ҳисоб-китоб тизими департаменти директори Казутоши Сугимура “Япония Марказий банкининг рақамли пул ва молиявий технологияга ёндашуви” мавзусида тақдимот намойиш қилди. Хорижлик иқтисодчи олим ва экспертлар томонидан “Юқори давлат қарзи ва эгизак дефицитга қарши кураш стратегияси” ҳамда “Пандемиядан кейинги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси” мавзулари таҳлил этилди.

Ҳамкорлик рамзи сифатида Банк-молия академияси ҳамда Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институти вакиллари томонидан таълим даргоҳи ҳудудига 10 туп лола дарахти кўчати ўтқазилди.

– Мазкур семинар Ўзбекистон билан дўстлигимизни янада мустаҳкамлайди, – дейди жаноб Сузуки. – Сафаримиз давомида қатор муассаса ва идораларга ҳам ташриф буюрдик. Академия раҳбарияти, молия вазири ва вазир ўринбосари билан суҳбатлашдик. Миллий банкда ҳам бўлдик. Бир сўз билан айтганда жуда самарали тадбирлар, мунозаралар ташкил этилди.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда стажировка ўташ квотаси оширилди