Япония жанубидаги Кирисима шаҳрида кучли ёмғир туфайли 122 400 киши учун “фавқулодда хавфсизлик” атамаси билан энг юқори, бешинчи даражали кўчириш зарурати эълон қилинди. Бу ҳақда NHK телеканали ахборот тарқатган.

Кагосима префектураси расмийлари томонидан жорий этилган “кучли ёмғир туфайли махсус огоҳлантириш” тартиби эрталаб соат 5 дан кучга кирди. Кўпгина ҳудудлар дарё суви сатҳи кескин кўтарилиши хавфи остида. Бундан ташқари, об-ҳавошунослар айтишича, музофот жануби ва шимолида якшанбага қадар кучли ёғингарчилик ва момақалдироқ кутилади.

Кирисиманинг айрим ҳудудларида 12 соат ичида ёққан 495 миллиметрлик ёмғир 1,5 ойлик меъёрга тўғри келади.

Бешинчи хавф даражаси бевосита таҳдид туфайли инсон ҳаёти сақлаб қолиниши зарурлигини англатади. Яъни, агар бирор киши уйидан чиқиб, эвакуация манзилига боришга улгурмаган бўлса, ташқарига чиқишга уринмаслиги керак. Зеро, бундай ҳаракат янада жиддий хавф туғдириши мумкин. Бундай ҳолатда фуқаро ўз хавфсизлигини таъминлаш чорасини кўриши, масалан бинонинг иккинчи қаватидан юқорига чиқиши ва энг хавфсиз жойни танлаши керак бўлади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония жанубида кучли ёмғир туфайли аҳоли кўчирилмоқда