Сурхондарё вилояти билан танишиш ҳамда келгусида савдо, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун Термиз шаҳрига Япония тадбиркорлари делегацияси келди.

Кунчиқар мамлакат ишбилармонлари ўз сафарини вилоятдаги ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш корхоналари билан танишиш ва қадимий археологик ёдгорликларни томоша қилиш билан бошлади.  

Меҳмонлар дастлаб Термиз туманидаги “Termez National Carpets” масъулияти чекланган жамиятининг гилам ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Хорижнинг замонавий дастгоҳлари билан жиҳозланган корхонани барпо этиш учун 20,2 миллион евро миқдорида маблағ сарфланган. Айни пайтда бу ерда юздан ортиқ ишчи меҳнат қилиб, рақобатбардош турли гиламлар ишлаб чиқармоқда.  

Япониялик тадбиркорлар корхона цехларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, хомашё ва тайёр маҳсулот сифати билан қизиқди. Шу ерда уларга корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, ип тайёрлаш, гиламларга жило бериш ва сифати ҳақида атрофлича маълумот берилди.  

Сурхондарёнинг бой тарихи, ноёб археологик ёдгорликлари дунё аҳлида катта қизиқиш уйғотиб, қадимий гўша довруғини жаҳонга кенг тараннум этмоқда. Ўтмишдан дунё тамаддунида ўз ўрнига эга бўлган воҳанинг Шўрчи туманидаги Далварзинтепа ёдгорлиги харобалари Кушонлар давлатининг биринчи пойтахти ҳисобланади.  

Кўчманчи юэчжилар қабиласининг қадимги Бақтрия ўлкасига Шимоли-шарқий ҳудудлардан келиб ўрнашиши ва ўтроқлашиши натижасида милоддан аввалги I асрда бу ҳудудда Буюк Кушонлар салтанатига асос солинган. Вилоятда Кушонлар даврига оид турли археологик ёдгорликлар сақланиб қолган. Меҳмонлар Термиз туманидаги Фаёзтепа ва Қоратепа археологик ёдгорликларида бўлиб, унинг тарихи, маданияти, шаҳарсозлиги, будда динининг шаклланиши хусусида қизиқарли маълумотларга эга бўлди.    

Термиз шаҳридаги “Машҳура” тиббий диагностика ва “Термиз” халқаро савдо марказлари билан танишув ҳам меҳмонларда бой таассурот уйғотди. Шунингдек,  Термиз археология музейи ва “Термиз” давлат музей-қўриқхоналарини томоша қилиш, вилоят ҳокимлиги расмий қабуллар уйида киви кўчатларини экиш маросимида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.  

Сафар доирасида япониялик ишбилармонларни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов қабул қилади. Сурхондарё – Япония бизнес форуми ва “B2B”, “B2G” тартибидаги учрашувларда маҳаллий ҳамда япон тадбиркорлари ўртасида икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япон тадбиркорлари Сурхондарёда