Янгишаҳар маҳалласида “Оналар боғи” барпо этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Янгишаҳар маҳалласи ҳудудида “Оналар боғи” барпо этилди.
[gallery-9472]
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, тумандаги “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, туманнинг нуроний онахонлари, фаол хотин-қизлари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари томонидан 0,50 гектар майдондаги “Оналар боғи”га мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА