Қашқадарёда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, янгиликларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Видеоконференция тарзда ўтган семинарни Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров олиб борди. Унда шаҳар, туманлардан солиқ тўловчилар иштирок этди.

Таъкидландики, Муҳтарам Президентимиз бошчилигида солиқ тизимини ислоҳ қилиш доирасида қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига бир йил тўлди. Мамлакатимиздаги пандемия шароитида коронавируснинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар белгиланди.

Ушбу меъёрларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали унга мувофиқлаштирилди.

Эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Солиқ кодекси билан белгиланиши қайд этилди.  

[gallery-836]

Бунда, акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва уни реализация қилиш, шу жумладан, импорт қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги белгиланди.  

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашларига туристик зоналарда жойлашган алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини белгилаш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи берилди.

Барча солиқ турлари бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш  ва тўлашнинг амалдаги тартиби ҳамда солиқ ставкаси миқдорлари сақлаб қолинди.

– Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи тўловчи корхоналар доирасини кенгайтириш ва қўшилган қиймат солиғи занжирининг узилишини олдини олиш мақсадида тушум ҳажмидан қатъи назар алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари, бозор ва савдо комплекслари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланди, – дейди ўз маърузасида Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров.

Солиқ қонунчилигимизга киритилган мазкур ўзгартиришлар мамлакатимизда тадбиркорликка янада эркинликлар бериш ҳамда уларнинг ривожланишлар ҳисобига солиқ тушумлари кўпайишига хизмат қилади.

Семинарда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди.

Ў.Баротов, Ж.Норқобилов (сурат),  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиликлар тадбиркорлик ривожига хизмат қилади