ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги 60-мактаб қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Таълим даргоҳининг тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, таълим соҳаси ва маҳалла фаоллари, мактаб маъмурияти ҳамда нуронийлар иштирок этди.

Маросимда мактабдаги замонавий шароитлар, таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

[gallery-25852]

Таъкидлаш жоиз, мазкур мактаб Ички ишлар вазирлигига бириктирилган бўлиб, таълим-тарбия жараёни, давомат, умумий тартиб-интизом тизим томонидан доимий назорат қилинади ва ҳамкорликда иш ташкил этилади. Янгиланган таълим масканида замонавий синф хоналари, спорт зали, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш хонаси ҳамда 360 даража кузатув тизими мавжуд бўлиб, улар ўқувчиларнинг билим олиши, хавфсизлиги ва фаол дам олишига хизмат қилади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланган мактаблар таълим ривожланишида катта кучдир