Бугун мамлакатимизда axбoрoт-кoммуникaция тexнoлoгиялaрини ривoжлaнтириш вa oммaлaштириш тoбoрa ўзининг долзарб эканлигини аллақачон кўрсатиб улгурди. AКТнинг инқилoбий тaъcири дaвлaт тузилмaлaри вa фуқaрoлик жaмияти инcтитутлaри, иқтиcoдий вa ижтимoий coҳa, илм-фaн вa тaълим, мaдaният, қўйингки, oдaмлaрнинг ҳаёт тaрзидa ўз aкcини тoпмoқдa.
Бугун давлат хизматлари, таълим, тиббиёт, давлат бошқаруви тизими, савдо ва хизмат кўрсатишнинг барчаси рақамли иқтисодиёт билан боғлиқ эканлиги яққол кўриниб қолди. Йиллар давомида масофадан кўрсатилмаган хизматлар саноқли кунларда онлайн шаклга ўтказилганлиги бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш лозимлигини очиқ-ойдин кўрсатиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги фармони билан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганлиги, фуқароларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқасининг янги босқичини бошлаб берди. Бугун давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш талаб этилмоқда. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш, коррупция ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш, давлат хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш, бюрократияга барҳам бериш энг муҳим вазифаларидан биридир.
Президентимиз ташаббуси билан яратилган мазкур соҳа қисқа давр мобайнида халқимизга тезкор, қулай ва сифатли хизматлар кўрсатадиган ишончли тизимга айланди, десак хато бўлмайди. Энг асосийси, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида уларнинг шаффофлиги таъминланди, фойдаланиш сифати ва имконияти тубдан яхшиланди.
Бунда тизимга, Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси асосида давлат хизматларини ташкил этишда ташриф буюрувчилар навбатини бошқариш, ходимлар фаолиятини баҳолаб бориш ҳамда хизмат кўрсатиш самарасини автоматик тарзда таҳлил қилиб борувчи “ақлли” тизим жорий этилганлиги, Буюк Британиянинг “Компанис хаус” компанияси илғор тажрибасига асосланган ҳолда, тадбиркорларга бўлажак бизнес ҳамкорига оид, масалан, рўйхатдан ўтган вақти, устав жамғармаси миқдори, муассислари ҳақидаги маълумотларни онлайн режимда олиш имконияти яратилганлиги айни муддао бўлди.
Бундан ташқари, марказларимизга электрон навбат тизими фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Швециянинг QMATIC компаниясидан ускуналар ўрнатилди. Хизматдан фойдаланувчининг навбати етиб келганлиги мониторларда эълон қилинади. Ортиқча асаб бузилиш ва тартибсизликлар бўлмайди. Ҳар ким ўз гали келганида оператор одига боради. Бу марказга келган фуқаронинг ҳам, марказ ходимининг ҳам вақтини тежаб, кўпроқ хизмат кўрсатилишига имконият яратади. Бундай қулайликларнинг бари давлат хизматларини халққа янада яқинлаштириб, одамларни рози қилиш йўлидаги катта уринишлардан ҳисобланади.
Президентимизнинг жорий йилнинг 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминлаш белгиланган. Бунда туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва бошқа турдаги гербли гувоҳномалар электрон равишда тўлдирилади ва барча турдаги далолатнома ёзувлари электрон равишда “ФҲДЁ Ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилади.
Шунингдек, Давлат хизматлари агентлигига 1 январга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига фуқароларни идентификация рақамини бириктириш орқали ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилишини таъминлаш вазифаси ҳам юклатилган.
Мазкур қарор билан аҳолининг энг қиммат хазинаси “вақт”и тежалади. Қолаверса, ФҲДЁ органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомиллари анча енгиллашади. Бугун хизматларнинг сифати, тезкорлиги ва қулайлиги ошиб, фуқаролар ваколатли давлат органлари ва ташкилотларга бормасдан давлат хизматларидан фойдаланишга эришмоқда.
Тошкент вилояти Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари архивида жами 5 миллион 997 минг 538 дона далолатнома ёзувлари мавжуд бўлиб, шу кунга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” базасига барча далолатнома ёзувлари киритилиб, ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланди.
Хўш, бу аҳоли учун қандай қулайликлар яратади?
ФҲДЁ бўлимларидаги мавжуд архив маълумотларини рақамлаштирилиши фуқароларнинг сўровларига асосан архив ҳужжатларидан маълумотномалар бериш муддатини саноқли дақиқаларгача қисқартириш, давлат хизматининг сифатини янада ошириш имконини берди. Қолаверса,турли бюрократик тўсиқлар, коррупция ҳолатларини юзага келишининг олдини олади.
Бугун ФҲДЁ бўлимларида ундирилаётган тўловлар биллинг инвойс орқали тўланиши сабабли узоқда жойлашган банк ёки кассага бориш учун вақт сарфланмайди. Мазкур тизим маблағлар фақатгина расмий банк ҳисоб рақамларига келиб тушиб, ортиқча тўловларни олдини олишга хизмат қилади. Пул тушумлари билан боғлиқ манипуляцияларни олдини олиб, шаффофликни таъминлайди. Бундай самарали электрон тизим яратилгани сабабли фуқаролар ўзига ва яқинларига тегишли бўлган ҳужжатларни излаши учун бир нечта идоралар эшигида кунлаб ҳаттоки ойлаб югуришига барҳам берилди. Шунингдек, кераксиз қоғозбозлик камайди, вақт тежалишига шароит яратилди.
Тошкент вилоятида жорий йилнинг шу кунига қадар 631 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 595 мингдан зиёд бевосита марказлар орқали амалга оширилди. 36 мингга яқин фуқаро давлат хизматларидан мустақил равишда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,3 баробарга ўсган.
Яратилган қулайликлар туфайли фуқароларимиз кўплаб давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаландилар. Ўтган 11 ойда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 16 минг 259 тани ташкил этган бўлса, шундан 2 минг 875 таси марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда давлат рўйхатидан ўтган.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш самараси замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланганлик даражаси, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишда янги механизмларини жорий этилишида, электрон давлат хизматларини мукаммал яратилганлигида намоён бўлмоқда.
Бугун Давлат хизматлари соҳасига рақамлаштириш жараёнининг жадал суръатлар билан кириб боришини инкор этишимиз ёки айланиб ўтишимиз худди бир қадам олдинга, сўнгра икки қадам ортга қараб ҳаракатланишимизга ўхшатиш мумкин. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш эса давлат хизматлари соҳасини рақамлаштириш йўли билан аҳолига қулай ва шаффоф тизим яратилишига олиб келади. Рақамлаштириш жараёнини авваламбор, биз ўзимиздан бошлашимиз мақсадга мувофиқдир.
Мамлакатимиз раҳбари жорий йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқароларимизга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқиш жараёнида “Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак”, – деган ғояни илгари сурди. Давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишида Қарши шаҳри алоҳида намуна ҳудуд сифатида ўзининг тажрибаси ва натижасини кўрсатиши лозим деб таъкидлаб ўтдилар.
Айни кунда Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларнинг давлат хизматларидан маҳалласидан, уйидан чиқмаган ҳолда фойдалана олиши, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган юртдошларимизда онлайн хизмат олишга кўникма шакллантириш ва муносиб шароит яратиш лозимлиги муҳим вазифа сифатида белгиланди.
ДХМ – маҳалла – фуқаро тамойилига алоҳида эътибор қаратилиб, “Қарши тажрибаси” лойиҳасига старт берилди. “Қарши тажрибаси” асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маҳалла ва мактабларда масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус тренинглар, маҳорат дарслар ўтказилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Давлат хизматлари соҳасида рақамлаштириш жараёнлари орқали аҳолига қулай ва шаффоф тизим жорий этилишига ҳаракат қилинмоқда. Юртдошларимизга, яшаш жойидан қатъи назар, сифатли давлат хизматларидан самарали фойдланиши учун шарт-шароит ва имконият яратилганлиги эса Давлат хизматлари марказлари орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезишига хизмат қилади.
Эркин ДОРИПОВ,
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси