Юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, халқимиз маънавиятини бойитиш соҳасидаги хайрли ишларда журналистларнинг муносиб хизмати бор.

    Пойтахтимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб тантанали тадбир  бўлиб ўтди. Янги форматда ташкил этилган  байрам тадбири “Янгиланаётган Ўзбекистон журналистикаси: биз ҳамжиҳатликда кучлимиз!” шиори остида ўтди  ва Ватан ва юрт манфаатлари, халқимиз саодати, жамиятда очиқлик ва шаффофликни янада  мустаҳкамлаш, журналистиканинг умумий принциплари  йўлида биргаликда иш олиб бориш ғояси илгари сурилди. Унга вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари таклиф этилди.

   Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби     Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

   Давлатимиз  раҳбарининг фармонига  кўра, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга қўшаётган ҳиссаси,  ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоялашдаги муносиб хизматлари,  ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа ходимлари Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Сенати Раиси Танзила Норбоева мукофотларни топширди.  

   "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири,   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиблари – «O‘zbekiston 24»  телеканалининг Наманган вилояти мухбири Ўғилхон Болтабоева, "Ҳуррият" мустақил газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов соҳани  ривожлантириш, миллий матбуотимизнинг таъсирчанлигини оширишга катта эътибор берилаётганини таъкидлади.

      Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров  фуқароларнинг сўз эркинлигига доир ҳуқуқларини рўёбга чиқариш,  шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш, соҳа ходимларининг манфаатларини ҳимоялаш учун барча ҳуқуқий асослар яратилганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан 2017 йил 3 август куни  ўтказган учрашувидаги  “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир”  нутқида  илгари сурилган таклифлар ва ғоялар  ижодий ташкилотлар тарихида янги даврни бошлаб берди. Президентимизнинг “Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари миллий медиа муҳитда  катта воқеа бўлди.

        Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида юртимизда оммавий ахборот воситалари сон, сифат ва таркиб жиҳатдан юксалмоқда.   Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 1800 дан ортиқ  ОАВ фаолият олиб бормоқда.

Фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим қисми бўлган нодавлат оммавий ахборот воситаларининг кенг тармоғи шаклланиб, самарали фаолият олиб бораётгани жамиятимизда фикр ва қарашлар ранг-баранглигини, ўзаро ижодий мусобақа муҳитини таъминлашга катта ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.Бугунги кунда  мавжуд теле ва радиоканалларнинг 66 фоизини, босма нашрларнинг эса 50 фоиздан зиёдини айнан нодавлат оммавий ахборот воситалари ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги  Ахборот ва оммавий  коммуникация агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,  Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва бошқа ташкилотларнинг самарали фаолият кўрсатаётгани ахборот соҳасини ривожлантириш учун зарур барча шароитлар яратилганидан яна бир далолатдир.

         Соҳа ходимларини рағбатлантириш, янгидан-янги ижодий парвозлар сари даъват этиш, касб малакаси ва маҳоратини юксалтириш, замон талабига уйғун мутахассис кадрлар тайёрлаш борасидаги ишлар кўлами тобора кенгаймоқда.  Бу жиҳатлар журналистикамиз ривожига хизмат қилаётган турли кўрик-танловлар, ижодий беллашувлар, грант-лойиҳалар, ижтимоий дастурларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.

           Бу борада журналистлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Олтин қалам” Миллий мукофоти, “Йилнинг энг фаол журналисти”, «Энг улуғ, энг азиз»  сингари танловлар, ”Журналистлар баҳори”,“Ижтимоий медиа махсулотлар миллий фестивали”, “Озод юрт тўлқинлари” каби медиафестиваллар ижод аҳлининг жамиятдаги фаоллигини ошириш, касбий маҳоратини  юксалтириш, иқтидор соҳибларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

           ОАВ учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш миллий тизимининг такомиллаштирилишига ҳам катта эътибор берилмоқда. Хусусан,  Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари  университетининг халқаро журналистика факультетларида,  шунингдек,   Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида соҳа учун  кадрлар тайёрланмоқда  ва ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида журналистиканинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий- тадқиқот ва ижодий ишлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг сифатини тубдан ошириш йўлида иш олиб борилмоқда.

Сўзга чиққанлар миллий оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, жаҳон андозалари талаблари даражасида фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш, ижодкорлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганини  таъкидладилар.

 – Бугун юртимиздаги ижобий ўзгаришлар медиа соҳада ҳам кўзга ташланмоқда, –деди «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари, «Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби  Шунқор Чориев. – Камтарона меҳнатларимиз юксак қадр топганидан ғоят миннатдормиз. Бу мукофот Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида топширилгани билан ҳам биз учун ғоят қадрлидир.

     Байрам тадбири  санъат усталари ва ёш хонандаларнинг  концерти билан якунланди.  

[gallery-2937]

Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Ўзбекистон журналистикаси