Конституциямиз мамлакатимизнинг Бош ҳуқуқий ҳужжати, ҳаётимизнинг мезонидир. Жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, одамларнинг кундалик ҳаёти Бош Қомусимизда белгиланган меъёрлар, нормалар билан чамбарчас боғлиқ.

Мамлакатда демократик тамойиллар қарор топганлигининг муҳим хусусиятларидан бири жамиятда кўппартиявийлик тизимининг мавжудлиги билан ўлчанади. Юртимизда бу тамойил, энг аввало, конституциямизда мустаҳкамланган. Бугунги кунда сиёсий партиялар конституцияда белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, мамлакат тараққиётида фаол иштирок этиши, жамиятни янада ривожлантириш учун ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, муқобил таклифлар бериши, ўз электорати манфаатларини самарали ҳимоя қилиш юзасидан янада ташаббускор бўлиши талаб этилади. Бу эса, янги демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш ҳамда фуқаролик жамиятини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги конституцияси ижтимоий адолат, эркинлик ва тенглик тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, инсон ва давлатнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда инсон ҳуқуқлари устуворлиги, давлат билан фуқаронинг ўзаро сиёсий-ҳуқуқий масъуллиги принципларига асосланувчи тамомила янги концепцияга таянган бўлиб, унда илк бор инсон ҳуқуқлари категорияси конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилган.  

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, юртимиз мустақил тараққиёт йўлида дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марраларни забт этди. Миллий иқтисодиётимиз изчил ривожланмоқда, унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлиги йил сайин юксалиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани замирида, энг аввало янги таҳрирдаги Конституция ва унинг инсонпарварлик ғояларини ўзида тўла мужассам этган меъёрлари ётибди.  

Ўзбекистон тараққиётининг муайян босқичларига ҳамоҳанг тарзда конституциямизга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ислоҳотлар замирида жамият ҳаётини янада демократлаштириш асосий мақсад қилиб олинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев конституциямиз хақидаги “Конституция ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларни ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоқ лозим” деган сўзлари бугун дастурил амал қилиб олинди.  

Давлат бошқарувини демократлаштириш, мазкур жараёнларда фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган мазкур ислоҳотлар пировардида фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада мустаҳкамламоқда.  

Янги таҳрирдаги конституция янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб беради. Муҳтарам Юртбошим таъбири билан айтганда, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том манода халқимиз хоҳиш иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ конституцияси бўлади. Ҳақиқатда ҳам Конституциявий қонунда белгиланган нормалар сизу бизнинг ҳуқуқ ва манфаъатларимиз ҳимоясига қаратилгани билан аҳамиятлидир.  

Жумладан, янги Конституциямизнинг 54-моддасида “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди”деб кўрсатиб ўтилганлигидан инсон қадри учун ғояси мужассам эканлигини кўриш мумкин.  

Ўзбекистон - ёшлар мамлакати. Шу боис, ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энг авволо, бу соҳадаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиб борилмоқда. Янги Қомусимизнинг 79-моддасида “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интелектуал, ижодий, жисмоний ва аҳлоқий жиҳатдан шаклланиши ва ривожланиши учун, уларни таълим олишига, соғлиғини сақлашда, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади” дейилганининг замирида ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қуватлаш турганлигига амин бўламиз.  

Янги Конституция Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб беради. “.... Халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади. Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас...” деб 120- моддасида кўрсатиб ўтилганлиги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, давлат ҳокимияти субъектлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни янгилаш, модернизация қилишда парламент ҳамда жамоат назоратини кучайтиришга хизмат қилади.  

Янгиланган Бош Қомусимизда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлари тенглик ҳамда тенг ҳуқуқлилик асосида амалга оширилади. Шундай экан, унинг ҳар бир моддаси инсон қадр-қимматини ҳимоялайдиган, Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиётини белгилаб берадиган Конституция тўғрисидаги референдумда “Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган конституцияси – менинг конституциям” деб ғурур ва ифтихор билан қатнашаман.  

Сардорбек Қосимов,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

Халқ депутатлари Андижон тумани

Кенгаши депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституция – менинг Конституциям