Янгиҳаётда 200 нафарга яқин курашчи беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугунги кунда мамлакатимизда миллий спорт тури — курашни оммавийлигини ошириш, ёш истеъдодни кашф этиш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар прокурори, шаҳар кураш федерацияси ташаббуси билан янги тўгараклар очилиб, машғулотлар йўлга қўйилди. Федерация томонидан йиллик тақвим режа тузилиб, ҳар бир туманда маҳаллалар курашчилари ўртасида “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида туман прокурорлари соврини учун турнирлар уюштирилмоқда. Навбатдаги мусобақа болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Янгиҳаёт тумани прокурори соврини учун бўлиб ўтди.
Мусобақада 2012-2013 йиллар туғилган болалар (30 кг, 36 кг), 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар (50 кг, 60 кг), 2005-2006 йилларда туғилган ёшлар (55 кг, 71 кг) ҳамда катталар (73 кг, 90 кг) ғолиблик учун гиламга чиқди.
[gallery-6787]
Икки юз нафарга яқин курашчи иштирок этган баҳслар якунида ўз вазн тоифалари Жаҳонгир Қодиров (30 кг), Муҳаммаддиёр Холмирзаев (36 кг), Лутфулло Акбаров (50 кг), Бунёд Жабборов (55 кг), Бекжаҳон Муродуллаев (60 кг), Жасур Шакарбоев (71 кг), Қобил Аҳмедов (73 кг), Аҳрор Зиёдуллаев (90 кг)ларга тенг келадигани топилмади.
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Элбек Иномжонов, шаҳар Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Ориф Бозоров, туман сектор раҳбарлари ғолиб ва совриндорларни медаль, диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Бунгача ана шундай нуфузли мусобақалар пойтахтимизнинг Чилонзор, Сергели, Яшнобод, Шайхонтоҳур туманлари прокурори соврини учун ўтказилганди.
Кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида Янгиҳаёт тумани прокурори соврини учун ўтказилган мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
2012-2013 йиллар туғилган болалар ўртасида
30 кг
1. Жаҳонгир Қодиров;
2. Рамзиддин Тоштурдиев;
3. Рамзиддин Маҳаммадиев;
3. Дилбек Ҳазраткулов.
36 кг
1. Муҳаммаддиёр Холмирзаев;
2. Жасур Муродуллаев;
3. Жамшид Янгибоев;
3. Абдуллоҳ Сайдуллаев.
2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида
50 кг
1. Лутфулло Акбаров;
2. Умарбек Жуманазаров;
3. Овулбек Шавкатов;
3. Бобурбек Исроилов;
55 кг
1. Бунёд Жабборов;
2. Сулаймон Ражабов;
3. Самариддин Қўчқоров;
3. Азизбек Тоғаев.
2005-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида
60 кг
1. Бекжаҳон Муродуллаев;
2. Темур Жўрахонов;
3. Алишер Эшназаров;
3. Элдорбек Рустамбеков.
71 кг
1. Жасур Шакарбоев;
2. Жавоҳир Хуррамов;
3. Шаҳриёр Ашуров;
3. Беҳзод Ниёзов.
Катталар ўртасида
73 кг
1. Қобил Аҳмедов;
2. Жавоҳир Сафаров;
3. Йигитали Чўтбоев;
3. Отабек Ҳасанов.
90 кг
1. Аҳрор Зиёдуллаев;
2. Эшназар Хуррамов;
3. Лутфулло Ражабов;
3. Сардор Хуррамов.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА