Сирдарёда умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда театр маданияти ва санъатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Турон” мактаб театри республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган жамоалар баҳслашди. Жамоаларнинг ўз мактаби ҳақидаги маълумотлари, маданият ва санъат бўйича саволларга жавоблари ва саҳна кўринишлари соҳа мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.  

Барча шартлар бўйича юқори балл тўплаган Янгиер шаҳар 5-умумтаълим мактабининг “Стейж страк” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Гулистон шаҳаридаги 6-умумтаълим мактабининг “Келажак юлдузлари” жамоаси иккинчи, Сирдарё тумани 1-умумтаълим мактабининг “Туғён” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.  

Танловнинг якуний босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаси хорижий мамлакатга таълим саёҳатига бориш имкониятига эга бўлади.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиерлик ўқувчилар ғолиб