Баҳорнинг энг улуғвор айёмларидан бири Наврўзи олам келинчак мисоли юртимизга кириб келди.

Бу йил юртимизда Наврўз байрами ўзгача кўтаринки руҳда, “Ассалом, Наврўз янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!”  ғояси асосида  кенг нишонланмоқда.
Янгиер шаҳрида ҳам "Наврўз байрами барчанинг қалбида уйғониш нафаси билан, дилларни хушнуд этиб, кўтаринки руҳда тантана қилинди. Янгиер шаҳар ҳокими Элёр Хўжаев хамшаҳарларини Наврўзи айём билан муборакбод этиб, ҳукуматимиз томонидан юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва эзгу мақсадларга йўғирилган бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтди. 

Янгиер шаҳар маданият уйи ходимларининг саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлари ва миллий рақс ансамблининг чиқишлари шаҳар аҳолисини  янада хушнуд этди.

Байрамда дастурхонларга миллий ва баҳорий, айниқса, сумалак, ҳалим каби тансиқ  таомлар тортилди.  Шаҳардаги ёш спортчиларининг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиерда байрам: қалблар қалбларга меҳр улашмоқда